UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  7 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  35 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Владо Радманович: "Катанец икки кун аввал учрашувда иштирок эта олмаслигини айтди ва биз уни тушундик. Бугун ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Владо Радманович: "Катанец икки кун аввал учрашувда иштирок эта олмаслигини айтди ва биз уни тушундик. Бугун ғалабага лойиқ эдик"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Гонконг (3:0) учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз

- Хайрли кеч. Жаноб Катанец бугунги учрашувда иштирок эта олмади ва бугун мен унинг ўрнини билинтирмасликга ҳаракат қилдим. Бугун Гонконгни мағлуб этдик. Кўпчилик Гонконг терма жамоасини осон рақиб деб тасаввур қилаётган эди. Бироқ рақибимиз ҳимояда жуда тартибли ўйин намойиш этди. Учрашувда эрта гол уриш жуда муҳим эди ва биз ушбу вазифани бажардик. Эрта гол урганимиз сабаб қийналмадик. Бугун ғалаба лойиқ эдик.

Элдор Шомуродов: Бугун минимум вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Ўйинни тўлиқ назоратимиз остида ўтказдик. Бугун янги рекорд қайд этдик. Асосий мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш.

- Жаноб Катанецнинг соғлиғи тўғрисида маълумот берсангиз... Бош мураббийимиз кейинги учрашувларда иштирок эта оладими?

Владо Радманович: Бош мураббийимиз шахсий муаммолар сабабли бугун бу ерда эмас. Биз фақатгина тахмин қилишимиз мумкин. Аниқ бир маълумот айта олмайман. Икки кун аввал у учрашувда иштирок эта олмаслигини айтди ва биз уни тушундик.

Элдор Шомуродовга савол: иккинчи бўлимда захирага олиндингиз. Ўйин вақти жароҳат олдингизми? Ҳозир ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Аҳволим яхши. Тўқнашув рўй берган чоғи эски жароҳатимнинг жойига тегди деб ўйладим, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Эртага доктор текширувидан ўтаман ва тўлиқ ташхисни билиб оламиз. Ҳозир бироз оғриқ бор ва шу сабабли мураббийлар билан келишган ҳолда алмаштирилдим.

- Мураббийга савол: Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳисобни очганимиздан кейин ҳам яққол вазиятлар яратдик. Футболчилар биринчи бўлимда тўпни бироз кўпроқ ушлаб юборишди ва кераксиз ҳаракат бажаришгандек туюлди. Бунга қандай баҳо берасиз?

Владо Радманович: Биринчи навбатда узоқ меҳмондаги учрашувдан кейин узоқ йўл босиб ўтдик. Футболчиларда эса табиийки, чарчашган. Чарчоқларга қарамай, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Вазиятлардан унумлироқ фойдалансак бўлар эди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги йилларда терма жамоа сафида кўп ёш футболчилар дебют қилишди. Сречко Катанец ва ёрдамчилари бунга катта ҳисса қўшишди. Мураббийлар штаби ёшларга ишонишда давом этадими?

- Ёш футболчилар ўзбек футболининг келажаги. Икки йил давомида бунинг устида ишладик. Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёш футболчилар терма жамоада ёрқин ўйин намойиш этишмоқда. Бунда ташқари яна бир нечта умидвор ва иқтидорли футболчиларни кузатиб бормоқдамиз. Ёш футболчиларни таҳлил қилишда бизга федерация ходимлари ва кўпгина мураббийлар ёрдам беришмоқда. Равшан Ҳайдаров ва ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари бизга катта ёрдам беришмоқда. Ёш футболчиларни ҳам секин-асталик билан терма жамоага жалб этамиз.

- Бугунги ғалабадан сўнг Осиё кубоги-2027 йўлланмасини қўлга киритдик ва ЖЧ-2026 саралаши кейинги босқичига йўл олдик. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолди. Эронга қарши меҳмонда кечадиган учрашув биз учун жуда муҳим. Эронни мағлуб этиш жуда муҳим. Эрон терма жамоаси эса ҳозирги кунда авлодлар алмашинувини бошлади. Эрон терма жамоасини мағлуб эта олишимиз қанчалик реал?

Элдор Шомуродов: Бизнинг мақсад кейинги учрашувларда ғалаба қозониш. Мақсадимиз гуруҳ ғолиби бўлиш. Рақиб қайси жамоа бўлишининг фарқи йўқ.

- Бугунги ғалабадан сўнг Осиё кубоги-2027 йўлланмасини қўлга киритдик ва ЖЧ-2026 саралаши кейинги босқичига йўл олдик. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолди. Эронга қарши меҳмонда кечадиган учрашув биз учун жуда муҳим. Эронни мағлуб этиш жуда муҳим. Эрон терма жамоаси эса ҳозирги кунда авлодлар алмашинувини бошлади. Эрон терма жамоасини мағлуб эта олишимиз қанчалик реал?

- Эрондан аввал Туркманистон терма жамоаси билан тўқнаш келамиз. Туркманистон терма жамоасини дастлабки учрашувда яхши ўрганиб чиқдик. Ҳар бир учрашув жуда муҳим ва ғалаба қозониш — бизнинг мақсадимиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика