UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

Владислав Хан 61 ёшга тўлди Янгиликлар

Владислав Хан 61 ёшга тўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Севинч” жамоасининг бош мураббийи, жамоа ютуқларига улкан меҳнати синган, жонкуяр устоз – Владислав Николаевич Хан бугун 61 ёшга тўлди.

2003 йилдан “Севинч” клубида фаолиятини бошлаган Хан В.Н. ҳозирги пайтгача жамоага устозлик қилиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз аёллар футболида фаолият юритаётган ҳеч бир мураббий Владислав Николаевичдек катта ютуқларга эриша олмаган. “Севинч” жамоаси  унинг мураббийлик даврида ўн икки марта Ўзбекистон чемпиони, тўққиз марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн уч марта мамлакат чемпиони, ўн бир марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича  етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон кубоги соҳиби.

Владислав Николаевични бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам тажрибали мураббий сифатида эътироф этишади.

“Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари, қолаверса миллионлаб  футбол ишқибозлари  номидан Владислав Николаевичнинг бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.

Доимо соғ ва омон бўлинг қадрли Владислав Николаевич!

С днём рождения Никонич!

«Севинч» ПФК жамоаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика