Владимир Назаров "Пахтакор"да

Mirjalol Normatov
19 янв 2024
"Пахтакор" матбуот хизмати жамоанинг Анталиядаги илк машғулотидан расмларни тақдим қилди.

Қизиғи шундаки, машғулотларда 9 январь куни "Сурхон" билан шартнома имзолаган Владимир Назаров ҳам иштирок этмоқда. Посбон "Сурхон"нинг Туркиядаги йиғинларида қатнашаётганди ва "Баллкани"га қарши ўйинда асосий таркибда ҳам майдонга тушганди.

Қайд этиш керак, "Сурхон" билан шартнома имзолашига унинг "Пахтакор"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia