UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  5 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"

"Хоразм" жамоасининг янги аъзоси Владимир Бубанья сайтимизга кичик интервью берди.

- Владимир,  Суперлигадаги дастлабки ғалаба билан табриклайман. «Андижон»да триумфал мавсум ўтказиб, қишки трансферлар ойнасида "Хоразм"га ўтдингиз. "Хоразм" таклифи қандай пайдо бўлди? Тайёргарлик қандай ўтди ва жамоага мослашиш жараёни қандай кечяпти?

- Ҳақиқатдан ҳам, бу мавсум «Хоразм» учун омадли бўлади деб умид қиламан. Жамоа 15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. "Хоразм" варианти, «Андижон»дан расман кетганимдан кейин пайдо бўлди. Улар менга таклиф билан чиқишди. Клуб директори билан олдин бирга ўйнаганмиз. Шунингдек, бу ердаги футболчиларнинг ярми билан бирга ёки уларга қарши ўйнаганман. Ўйлашимча, яхши жамоа йиғилди. Ҳозирча бир-биримизни тўлиқ тушунишда камчиликлар кўзга ташланмоқда, лекин бир-биримизга мослашиш учун бир ой вақтимиз бўлди. Туркияда ва шу ерда йиғин ўтказдик. Чемпионат давом этар экан, ўйинимиз ҳам яхшиланиб боришига ишонаман.

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар бўлмадими? «Андижон»да етакчилардан бири эдингиз, устига-устак лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири сифатида танилдингиз...

- Жуда ҳам катта таклифлар бўлмади, чунки мен охиргича «Андижон» жавобини кутдим. Клуб январь ойининг сўнгида якуний қарорни қабул қилди, ўша вақтга келиб эса кўпчилик жамоалар таркибини тўлдириб бўлган эди. Шу боис мен «Хоразм»ни танладим. Энди шу ердаман ва яхши ўйин кўрсатамиз деб умид қиламан.

- «Хоразм»нинг янги мавсумдаги мақсадлари қандай? Жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди...

- Биз яхши жипслашган жамоа шакллантиришимиз ва ўйинимизни яхшилашимиз керак. Агар мавсум сўнгида, мусобақа жадвалининг ўртасида бўлсак, бу биз учун яхши натижа бўлади.

- Яқинда «Хоразм» Достон Турсунов билан шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси ўтган мавсумни Эронда ўтказди. Жамоанинг ҳимоя чизиғи ҳақида нима дея оласиз? «Хоразм» эндигина Суперлигага қайтганига қарамай, марказий ҳимоя чизиғини яхшигина кучайтириб олди...

- Достон билан бирга ўйнаётганимдан жуда хурсандман. Албатта, у тажрибали ва кучли футболчи, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда ном қозона олган. Лекин фақат Достон эмас, бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан хурсандман ва бундай футболчилар билан бир жамоада бўлиш қувонарли.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика