

- Ғалабаларга осонликча эришилмайди. Шу боисдан улар ёқимли бўлади. Умуман олганда ўйин оғир ўтди. Ўйин томонлама биз рақибларга мағлуб бўлдик. Аммо йигитлар ўзларида куч топа олишди, мувозанатни тиклашди ва ҳисобда олдинга ҳам ўта олишди. Йигитлар ҳақли ғалабага лойиқ эдилар. Уларни табриклайман.
Ўзбекистон Кубогидаги барча жамоалар узоққа боришни ўйлайди. Бу совринни қўлга киритиш - клуб раҳбарлари, футболчилари, мураббийларининг орзуси. Аммо бунга лойиқ ҳам бўлиш керак.
Яна бир бор рақиб ушбу рақиб билан ўйнаймиз. Айта оламанки, навбатдаги ўйин бундан-да оғир ўтади.



