Витсель “Мадрид дербиси”да уникал рекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
19 сен 2022
Испания чемпионати 6-турида “Атлетико” 1:2 ҳисобида “Реал”га ютқазди.

“Матрасчилар” ярим ҳимоячиси Аксель Витсель баҳс давомида 63 та пасни амалга оширди ва уларнинг барчаси аниқ бўлди. OptaJose ҳисоб-китобига кўра, Витсель “Мадрид дерби”лари тарихида юқори кўрсаткич билан юз фоиз аниқлик кўрсатган футболчи сифатида рекорд қўйди. Мазкур статистика 2005/06 йилги мавсумдан бери ҳисоблаб борилади.

33 ёшли бельгиялик ёзда эркин агент сифатида “Боруссия Д”дан “Атлетико” таркибига келиб қўшилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta