UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди" Янгиликлар

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди"

Украиналик дарвозабон Виталий Мирный Ўзбекистонда икки мавсум ўйнади. Ўтган йил ўз ватанига қайтган дарвозабон ҳамон "Андижон" билан шартномасида кўрсатилган пулларни ололмади.

- "Андижон"даги у қадар ёмон бўлмаган мавсумга қарамай ҳамон клубдан ўз пулларингизни ололмаганингиз ростми?

- Афсуски шундай. "Андижон"да ярим йилдан кўпроқ маошим қолиб кетган, нима учун раҳбарият ўзини бундай тутганини ҳалигача тушунмайман. Турли мамлакатларда ўйнаганман, аммо бундай вазиятга илк бор дуч келдим. Ёмон мавсум ўтказмадим, доим бор кучим билан машғулот қилардим ва ўйнардим. Ярим йил давомида маош олмаганимизга қарамай Суперлигада жон сақлаб қолишга эришдик.

- Клуб раҳбариятига, Федерацияга мурожаат қилдингизми?

- Клубдагилар мени ва бошқаларни фақат ваъда билан "боқишди". Кейин мен ЎФАга мурожаат қилдим. Атайин у ерга бориб ариза ёздим. Шунга қарамай қоидага зид равишда "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришди, клубнинг қарздорликлари ёпилмаганди. Менга қарзнинг тахминан 3 фоизини тўлашди. Шундан кейин сукунат. Шунда мен юрист орқали ФИФАга мурожаат қилдим ва менинг фойдамга қарор чиқарилди. Аммо ҳамон клубдан ҳеч қандай жавоб йўқ, икки ойдан буён кутаяпман.



- Аммо ФИФАнинг қарорига кўра клубга ёқимсиз санкциялар қўлланилиши мумкин - очколар олиб ташланиши ва қуйи лигага тушириб юборилиши каби.

- Бундай бўлишини хоҳламаган бўлардми. Сабаби бу ҳолатда футболчилар ва мухлислар жабр чекишади. "Андижон"нинг мухлислари жуда кўп, ростини айтсам айнан мухлислар туфайли ҳам охиригача жамоада қолиб ўйнадим. Қийин эди, оилам Украинада, мен уларга пул жўната олмасдим. Аммо мени қўллаб қувватлаган мухлислар ҳурмати учун ҳам мавсум охиригача чидадим. Уларга доим раҳмат айтаман ва раҳбарият туфайли жабр чекишларини истамайман.



- "Андижон"дан олдин Фарғонада ҳам ўйнагансиз тўғрими?

- Ҳа. У ерда ҳам барчаси яхши эди. Шу боис Андижонга кўчиб ўтишга иккиланмай рози бўлганман. Ўзбекистонда ёққан жиҳат - яхши чемпионат, стадионлардаги кўплаб мухлислар. Андижондаги мавсум менимча фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири эди, молиявий вазиятни ҳисобга олмасак.

- Айни пайтда янги клуб қидираяпсизми? Агар Ўзбекистон клубларидан таклиф бўлса борасизми?

- Мен "Черноморец" клубида ўйнадим, айни пайтда эркин агентман. Украинада пандемиядан кейин кўплаб клубларда молиявий муаммолар бор. Ўзбекистонга қайтишга тайёрман, аммо Андижонда содир бўлган воқеадан кейин - 100 марта ўйлаб иш тутаман. Бошқа футболчилардан ҳам эҳтиёт бўлишларини айтиб қўймоқчиман.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика