UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  4 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  3 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  3 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Виталий Левченкога жарима белгиланди — Тартиб-интизом қўмитаси Янгиликлар

Виталий Левченкога жарима белгиланди — Тартиб-интизом қўмитаси

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Бунёдкор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашуви якунланганидан сўнг “Нефтчи” футбол клубининг бош мураббийи В. Левченко ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳакамлик ва бошқа ҳолатлар бўйича тасдиқланмаган, жамоатчиликда шубҳа уйғотувчи, асосланмаган, нотўғри маълумотлар бергани аниқланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимлари томонидан Виталий Левченко билан суҳбат ўтказилиб, унга тегишли ўйинлар таҳлили кўрсатилди. Ўз навбатида, В.Левченко матбуот анжуманида берган интервьюсида эмоционал ҳолатда гапиргани, ўйинни таҳлил қилмасдан жавоб бергани, ҳеч кимни “Нефтчи” футбол клуби зарарига таъсир ўтказишда айбланмагани ва бундай маълумот унда мавжуд эмаслигини билдириб, узр сўраб, ушбу ҳолатларни ўз тушунтириш хатида маълум қилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ЎФА Интизом кодексининг 5.39 ва 5.41-бандларига асосан Виталий Левченкога нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Андижон”

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” учрашувида “Қизилқум” футбол клуби расмий вакили Ғуломиддин Ўтаев “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.27-бандларини бузганлиги, яъни техник зонада тамаки маҳсулотини чекканлиги учун тегишли чора кўриш сўралган. “Қизилқум” футбол клуби ўз расмий вакилининг Регламент қоидаларига риоя қилишини таъминламагани учун футбол клубига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Қизилқум” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Андижон”

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” учрашувининг 36-дақиқасида “Андижон” жамоаси расмий вакили Б. Каримов ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бегзод Каримовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


U-21 чемпионати

“Сўғдиёна У21” — “Бухоро У21”

U-21 чемпионатининг 24-тури доирасидаги “Сўғдиёна” U-21 — “Бухоро” U-21 учрашувининг 90+2-дақиқасида “Бухоро” U-21 жамоаси мураббийи О. Авезов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Отажон Авезовга (Бухоро U-21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Андижон СГС” U-19 — “Ғиждувон” U-19

U-19 чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Андижон СГС” U-19 — “Ғиждувон” U-19 учрашуви ўтказилиши белгиланган бўлса-да, “Ғиждувон” U-19 жамоаси мазкур учрашувга асоссиз равишда келмаган ҳамда жамоага техник мағлубият қайд этилган. “Ғиждувон” футбол клуби “Ғиждувон” U-19 жамоасини мусобақа доирасида белгиланган учрашувдаги иштирокини таъминламагани учун клубга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Ғиждувон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Биринчилик Кубоги

“Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм”

Биринчилик Кубогининг 5-тури доирасидаги “Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм” учрашувида “Олимпик фарм” жамоаси футболчиси С. Турсунов қўл тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Салоҳиддин Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.


“Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм”

Биринчилик Кубогининг 5-тури доирасидаги “Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм” учрашувида “Янгиер Қурувчи” жамоаси футболчиси Б. Толибжонов мушти билан рақиб ўйинчисининг қорин қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бегзод Толибжоновга (Янгиер Қурувчи) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика