UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  1 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин эпизодларга бўлинди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда анча тетик ҳаракат қилдик, лекин жамоа тўлиқ потенциалини ишлата олмаяпти. Баҳс якунини эса жуда ёмон ўтказдик. Гол урганимиздан сўнг рақиб ўйинни ўз назоратига олди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда учта ҳимоячимизга қарши бор йўғи битта рақиб футболчиси эди. Ўша вазиятда қўпол хатога йўл қўйдик. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз ўйинни назорат қилди ва барчаси ғалабага қараб кетаётган эди, аммо иккинчи бўлимнинг сўнги 25 дақиқасини жуда ёмон ўтказдингизлар. Ўйин сўнгида жамоангиз ўйинни ташлаб юборишига нима сабаб бўлди? Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олмагандек туюлди.

- Фикрингизга қўшиламан. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйин темпига мослашиб кета олишмади. Балки иссиқ об-ҳаво таъсир қилгандир, аммо рақиб жамоа ҳам майдонда эди. Рақиб билан бир хил шароитда эдик. Биз ўз хатоимиз туфайли бугун уч очкони қўлдан чиқардик. Йўқ жойларда очко йўқотяпмиз. Гол урганимиздан сўнг футболчилар эътиборни йўқотишмоқда. Ушбу ҳолатни тўғирлашимиз керак.

- Кейинги турда "Пахтакор"га майдонга чиқасизлар. Бугунги омадсиз натижа жамоанинг кайфиятига қанчалик таъсир қилиши мумкин? "Нефтчи" ўтган мавсумдагидек "Пахтакор"ни яна мағлуб эта оладими?

- "Пахтакор" жуда сифатли рақиб. "Пахтакор" жамоасида аниқ бир тизим бор. Шу сабабли уларда ҳар доим юқори сифатдаги футболчилар ўйнаб келишади. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни намойиш этишимиз керак бўлади. Муҳими "Пахтакор" ўз услубини намойиш этишга бермаслик.

- Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўрамизми? Очиқчасига айтсак, "Нефтчи" жамоасидаги молиявий муаммолар сабабли янги футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишга қийналмайдими?

- Олдиндан хулоса чиқармай турайлик. Биз ҳар доим футболчиларни кузатиб борамиз. Бизга ҳозирча маҳаллий футболчилар керак. Сабаби ўзимизнинг футболчиларга адаптация учун вақт керак эмас. Легионерларга эса вақт керак. Улар жамоага киришиб кетиши қийинроқ. Насиб қилса, қайсидир футболчини жамоамизга қўшиб оламиз. Ёзда эркин агентга айланадиган футболчиларнинг бирини "Нефтчи"да кўришингиз мумкин.




Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика