UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Насаф" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.




- Илк навбатда "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Улар бир неча йиллар давомида бу учун курашишди ва ниҳоят, мақсадига етди. "Насаф"га ОЧЛда ўз вазифасини бажаришда омад тилайман. Шу орқали Ўзбекистон учун очколар қўшишларига тилакдошман. Ўйин яхши бўлди. "Насаф" ротацияларга қўл урди. Уларнинг ОЧЛда ўйини бор. Шунингдек, бир қанча футболчилар термадан етиб келди. Шу боисдан айрим футболчиларда ҳиссиётлар етишмади. Якунда улар учун оғир мағлубият қайд этилди. Менимча, адолатли ғалаба қозондик.

- "Нефтчи"да янги номлар, яъни, ёшларни кашф қилиш ниятингиз борми ёки фақат трансферларга таянасизми?

- "Насаф"нинг ўз академияси бор. Улар доимо яхши футболчилар етиштириб чиқаришади. Клуб академиясида украиналиклар ишлаётганига 10 йиллар бўлди. Фарғонада энди-энди бундай даражага чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бизда ҳам ёшлар борми, шароитлар етарличами? Шу сабабли ёшлар йўқ. Агарда биз шундай мақсад қўядиган бўлсак, бу учун шароитларни кучайтириш керак. Моддий-техник база барпо қилиш, ёшлар футболини ўз ўрнига қўядиган мутахассисларни ишга жалб қилиш керак. Қачонки бу тизим иш берадиган бўлса, футболчи U19, U21 жамоаларидан ўтиб келади. Акс ҳолда ёшларни асосий жамоада кўрмаймиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика