UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  20 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  37

Виталий Левченко: "Нефтчи"да қоламанми? Яшасак кўрамиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Нефтчи"да қоламанми? Яшасак кўрамиз"

Суперлиганинг 26-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Бу ўйин биздан кўра "Локомотив"га муҳимроқ аҳамият касб этарди. Жамоа лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётганини билардик ва шунга яраша ўйинга тайёрландик. Кўриниб турибдики, жамоа мураббийлар штаби, футболчилари юқори кайфиятда бўлишганди. Йигитларимга характер кўрсатгани учун раҳмат айтаман, 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантиришди. Оддий ўйинда ҳам футболчиларим характер кўрсата олишди, охиригача ўйнашди ва натижа билан мухлисларни хурсанд қилишди.

- Илк навбатда ғалаба билан табриклайман. Мавсум Сиз учун қандай ўтди? Жамоангизга қандай баҳо бера оласиз?

- Мавсумни Американча атракционга қиёсласа бўлади. Бир мағлуб бўлган жамоа пастга шўнғийди, ғалаба қозонгани эса анчагина тепага чиқади. Шу сабабли жамоамга 5 баҳо қўйган бўлардим. Жамоанинг шарт-шароитларини инобатга олсак, бу ўринга мосмиз.

- Жамоа сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида ғалаба қозонди. Ушбу мавсум чемпионликка нима етишмади?

- Илк навбатда молиявий барқарорлик. Иккинчидан ташкилотчилик. Клубдаги барча-барча ўз ишларини яхши билишлари керак. Учинчидан, омаднинг кўп-кўп биз томонга кулиб туриши. Агарда турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, 3-4-5-ўринни эгаллаган жамоалар бир хил очколарни жамғариб турибди. Агарда омад калити бизда бўлса, барчаси бошқача бўларди. Ҳа, баъзи ўйинларда омадимиз келиб қолиб, натижаларни қўлга киритдик. Агарда айрим ўйинларда ўша омад биз томонда бўлганида биз янада тепароқда бўлардик.

- Иккинчи бўлим бошидаги 3 ўзгариш тактикага боғлиқмиди?

- Йўқ, ўйиннинг боришига қараб ўзгаришлар қилдим. Агарда ўйин ритмидан чиқиб қолсангиз, ўриндан туриб, давом этиш керак. Мавсум якуни, айрим футболчилар чарчаган, баъзилари кетиш кайфиятида. Иккинчи бўлим бошида тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшишди.

- "Нефтчи" мавсум бошида қўйилган вазифаларни бажардими?

- Бунга қисқа жавоб бериб бўлмайди. Йигитлардан мамнунман, бу жамоада характер бор. Қачонки футболчиларда характер бўлса, муаммолар тезда ёпилади. Ҳолатни тушуниб турмайдиганлар эса сўнгги ўринларда бўлишади ва жон сақлаш учун курашади. Бугун футболчиларим таслим бўлишмади ва мавсумни юқори нотада тугатишга ҳаракат қилишди.

- Якунланган мавсумни "Нефтчи" учун 3 сўз билан таърифласа бўлади?

- Айтганимдек, бу мавсум Американча атракцион каби қийин ўтди. Шундай даврлар бўлди-ки, барчаси оғир кечди. Мағлубиятлардан ҳулосалар чиқардик. Охиригача курашдик ва таслим бўлмадик. "Нефтчи" мухлислари жамоасидан уялмаслиги керак.

- Келаси мавсумда "Нефтчи"да қоласизми?

- Яшасак кўрамиз. Ҳозир Фарғонага қайтишимиз керак. Кейин раҳбарият билан гаплашамиз ва қарор чиқарилади.

- Демак, Сизда клубда қолиш ниятингиз бор.

- Ният бошқа, қарор бошқа. Ҳозир айрим нарсаларни гаплашиб олишнинг айни фурсати.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика