Виталий Левченко: "Жамоанинг ҳар бир аъзоси профессионал кайфиятда бўлиши керак"
12 апр 2024 23:44
Янгиликлар
Виталий Левченко: "Жамоанинг ҳар бир аъзоси профессионал кайфиятда бўлиши керак"
Ўйин ҳақида
- Ғалаба билан жамоа мухлисларини ва аъзоларини табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик. Рақиб Про-лига клуби эди, бизга яхши қаршилик кўрсатишди. Учрашувни тўлиқ назорат қилишга уриндик, деярли шундай бўлдм. Ғалаба жамоа учун мотивация бўлади. Яна бир бор барчани ғалаба билан табриклайман.
- Иккинчи бўлим бошиданоқ ўзгаришларга сабаб нима?
- Ўйинда тезкорликни кучайтиришимиз зарур эди. Кўрдингиз, тез ҳаракат қиладиган футболчиларни майдонга ташладик. Ўйинимиз янада кучайди, назоратни қўлимизга олдик.
- Клубда қарздорликлар борлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Жамоанинг ҳар бир аъзоси профессионал кайфиятда бўлиши керак. Индивидуал суҳбатларда, йиғилишларда йигитларга буни тушунтирамиз.
- Санжар Қодирқуловнинг голи сизга маъқул келдими?
- Албатта, бу гол жуда чиройли чиқди. Таъкидлаш жоиз, голда ижрочининг маҳорати алоҳида аҳамият касб этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар