UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  0 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  1 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  5 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  60 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйинни жуда эҳтиёткор бошладик, йигитларим ҳудди рақибнинг хатосини кутаётгандек эдилар. Ўзимизнинг хатомиздан сўнг гол ўтказиб юбордик. Шундай кейингина ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсатишни бошладик. Йигитларимни табриклайман. Шундай ўйинлар орқали жамоа шаклланади.

Чемпионат қийин ўтади, кечаги ўйинлар ҳам бунга мисол. Суперлига ўз даражасини кўтариб қўйди, ҳозирда уч очко йўқотилиши кутиладиган жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма курашади, чемпионат эса шуниси билан қизиқарли бўлади.


— "Сўғдиёна" 2015 йилдан буён Фарғонада мағлуб бўлмаётганди. Бугун ушбу нохуш статистикага барҳам берилди. Шу ҳақда нима дейсиз?

— "Сўғдиёна" тўп назорати билан ўйнашга интиладиган жуда сифатли жамоа. Ушбу жамоанинг ўз ижрочилари бор. Ғалаба қозонганимиз икки карра ёқимли. "Сўғдиёна"га қарши ўйланган режаларимиз бор эди. Шундай қийин ўйинда ютганимиздан хурсандмиз. Анъанага келсак, у бир кун бузиларди.

— "Нефтчи" иккинчи бўлимда мудофаада яхши ўйнади. Бу режангизнинг бир қисми эдими ёки ўйин бориши сабаб рўй бердими?

— "Сўғдиёна"да жуда тезкор ўйинчилар бор, агар биз ҳудуд бериб қўйганимизда, бизда катта муаммолар кузатилиши мумкин эди. Режамизга биринчи таймдан таянгандик. Кубокдаги оғир ўйиндан сўнг жисмоний ҳолатимиз етганидан мамнунман. Шунингдек бизда соғлик билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Легионерларимиз касал бўлаётгани сабаб улар орқали ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Шундай нарса бор. Аммо, жамоада характер бор ва бугун уни кўрдик. Асосийси улар интизом, ўзларини бериш ва катта босим остида сабр қилиш ва натижага эришишни кўрсата олишди. Тўпга кам эгалик қилганимиз ҳеч нарсани англатмайди, биз қарши ҳужумлар уюштирдик.

— Сиздан олдин бу ерда Бошкович шоу кўрсатди. У итальян футболига тайёр эмасди ва "Нефтчи"нинг иккита ҳужумдан иккита гол урганини айтди.

— Зоран Марушичда ҳам яхши вазият бўлганди. Рақиб сифатларга эга, улар билан очиқ ўйнаб бўлмасди. Биз "Пахтакор" билан очиқ ўйнадик ва дарвозамизга голлар урилди. Шу сабаб ҳар бир рақибни ўрганамиз ва ундан келиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Қайси тактика яхшилигини муҳокама қилиб ўтирмайман, майдондаги вазиятни акс эттирувчи табло бор. Бу мутахассисларга йўлланадиган савол, мураббий сифатида бизга яхши ўйин ва натижа керак.

— Бошкович Туркиядаги йиғинда ҳам "Нефтчи" ҳақида гапирар экан, ҳар мавсум 10-15 ўйинчини ўзгартириб чемпион бўлиш мумкинмаслигини айтганди. Бунга нима дейсиз?

— Ҳа, тўғри. Мунтазам таркиб ва икки уч нафар футболчи қўшиш керак бўлган асос керак. Ҳар мавсумда кўплаб ўйинчилар ўзгаргани сабаб мураббийга ҳам қийин, доимий футболчилар бўлса улар фалсафангизни тушунишади ва нима қилишни билишади. Йиғинларда эса натижа муҳим эмас, чемпионатда хато қилсангиз, сизга голлар уришади ва жамоа очколардан айрилади. Ҳозирда ҳар турда яхшиланяпмиз. Бизга вазифа қўйилган ва умид қиламанки, совринлар ўринлар учун курашамиз.

— Бошкович боя рақибга ўхшаб ютгандан кўра бугунгидек мағлубиятга учрашни афзал кўришини айтди...

— Бунга изоҳ бермайман. Эмоциялар сабаб кўп гаплар айтилади. Ҳурматни сақлаб қолиш керак, шу сабаб бунга изоҳ бермайман. Футбол шуниси билан қизиқ, турли хил тактикалар, кимгадир ёқади ёки ёқмайди. Футболдаги асосийси натижа. Чиройли ўйнаш ёки ўйнамаслик иккинчи масала. Натижа эсда қолади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
05 май 22:49:51
Davronbek Abduvaliev
Автобус бўласизларми, бошқа бўласизларми, фақат ғалаба бўлса бўлди. Омад.
   
05 май 22:49:44
Davronbek Abduvaliev
Автобус бўласизларми, бошқа бўласизларми, фақат ғалаба бўлса бўлди. Омад.
   
05 май 22:49:35
Davronbek Abduvaliev
Автобус бўласизларми, бошқа бўласизларми, фақат ғалаба бўлса бўлди. Омад.
   
05 май 22:49:26
Davronbek Abduvaliev
Автобус бўласизларми, бошқа бўласизларми, фақат ғалаба бўлса бўлди. Омад.
   
05 май 12:41:50
Logistika
Шу таркибга яраша чиройли ўйин йўқ Нефтчида
   
05 май 12:34:53
leva8989
Himoyaviymi avtobus qo'yaslarmi farqi yo'q muhimi sovrin yutib bersalaring bo'ldi,ichki tozalash qilmasa bo'lmaydi baribir
   
05 май 08:28:26
Неф69
Зур уйнадинг,Левченко,бизга ютиб берсанг булди!
Анови 17-да уйнаган "пидболчи"ни кайтиб уйинга туширма,уша ёгда юраверсин.
   
05 май 07:09:50
Уз.
Ха куркок ишкилиб охир бахайр булсинда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика