Виталий Дьяков: "Файзуллаев ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқда, бироқ уни барқарор футболчи деб айтолмаймиз"
05 дек 2024 17:52
Янгиликлар
Виталий Дьяков: "Файзуллаев ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқда, бироқ уни барқарор футболчи деб айтолмаймиз"
Аввалроқ Франция клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси учун тахминан 15 млн евро таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ ЦСКА 21 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотишни режалаштирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев жорий мавсум "қизил-кўклар" учун 22 ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритди ҳамда 6 та голга ассистентлик қилди.

"Бизда ўзини кўрсатган футболчини топ-чемпионатларга сотишни бошлашлари одатий ҳолат. Файзуллаев ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқда, бироқ уни барқарор футболчи деб айтолмаймиз. Унда яхши ўйинлар ҳам, ёмон ўйинлар ҳам учрайди. "Монако"га ўтиб, ижарама-ижара юриш бошқа нарса. Уни ҳозирдан "Монако" ўйинчиси демаган бўлардим. Келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин", – деди Дьяков.
Алдонин: "Аббос Файзуллаев ўтган мавсумдан бери ўз даражасини кўрсатиб келмоқда"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар