Виталий Денисов: «Футболда мураббийларни истеъфога чиқариш кўп учрайди»

Narzulla Saydullayev
6 окт 2018, 12:23
«Крилья Советов» ҳимоячиси Виталий Денисов Андрей Тихоновнинг истеъфосига изоҳ берди.

Самара клубига кеча Миодраг Божович янги бош мураббий этиб тайинланди.

- Андрей Тихоновнинг истеъфоси кутилганмиди?

- Бундай дейиш қийин. Бир томондан қуйи поғонадамиз. Бошқа томондан, футболчиларга Андрей Валерьевич билан ишлаш қулай эди.

Футболда мураббийларни истеъфога чиқариш кўп учрайди. Қарорни раҳбарият қабул қилади, футболчилар бунга кўнишлари керак холос. Тихонов билан муносабатларимиз яхши эди.

Энди Миодраг Божович бош мураббий бўлди. Уни жамоага таништиришди. Божович билан «Локомотив»да бирга ишлаганман. Ўшанда ҳеч қандай муаммо бўлмаганди. Бу мураббий «Крилья»ни анчадан буён кузатиб бораётгани кўриниб турибди, – дейди Денисов.  


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: match.tv