
“Мен Хайнкес ва Бенитес овоз бердим, чунки улар Чемпионлар лигасини ва Европа лигасини қўлга киритишди. Қўшимча сифатида Сколарига ҳам овоз бердим, чунки у Бразилия терма жамоасини Конфедерациялар Кубогининг ғолиблик шоҳсупасига олиб чиқди.
Умуман олиб қараганда мен совринни қўлга кирита олган мураббийларга овоз бердим. Бу энг объектив кўрсатгич деб ўйлайман”, - мутахассиснинг сўзларини келтиради El Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, Хайнкес, Клопп, Моуринью, Венгер ва Конте, ФИФАнинг энг яхши йил мураббийи номига асосий даъвогарлардан бўлиб туришибди.