

Бразилиялик футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши мақсад қилган. Бироқ Перес бу суммани беришга тайёр эмас.
Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Унинг ҳозирги йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил қилади.
Бразилиялик вингер ўтган мавсум 55 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 22 та гол ва 19 та голли узатма бор.



