

"Месси? Биз ҳамма нарсага тайёрмиз. У ажойиб футболчи, Леонинг майдондаги ишларини ҳеч ким такрорлай олмайди, бироқ "Реал"дагилар ундан қўрқишмайди" - дейди Винисиус Жуниор.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 27 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди.



