Винисиус "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин

Alisher
16 фев 2025
"Реал" бразилиялик вингер Винисиус билан меҳнат келишувини узайтиришга яқин.

Николо Скиранинг хабарига кўра, бразилияликнинг янги битими 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. Томонлар барча шартлар бўйича деярли тўлиқ келишувга эришишди.

Винисиус жорий мавсум "Реал" сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 12та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 200 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira