"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2025, 09:35
Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби ёзда "Реал"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниорнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, араб клуби раҳбарияти Винисиусни мавсум якунида қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. У учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Винисиус "Реал"га 2018 йилнинг июль ойида келиб қўшилганди. Футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Жорий мавсумда футболчи 26 та учрашувда майдонга тушиб 16 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. 

Трансфермаркет порталига кўра, футболчининг нархи 200 миллион еврони ташкил қилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Give me Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›