Винисиус Жуниор: "Мен доимо Роналдунинг видеоларини томоша қиламан, у менга қандай гол уриш кераклигини маслаҳат беради"
21 авг 2022 14:09
Янгиликлар
Винисиус Жуниор: "Мен доимо Роналдунинг видеоларини томоша қиламан, у менга қандай гол уриш кераклигини маслаҳат беради"
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 2-турида “Сельта” устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид" футболчиларининг ўйин услуби, иштиёқи, тўп назорат қилиши ва ўзини хотиржам ҳис қилишидан ғоятда мамнунман. Кечаги баҳс қийин руҳда ўтди, эндиликда ўзимизга бўлган ишонч билан кейинги баҳсга тайёрланамиз. Модрич ва Бенземанинг хатти-ҳаракатлари бизга хотиржамлик бахш этди ва биз анча яхши ўйин кўрсата олдик. Мен доимо Роналдунинг видеоларини томоша қиламан, у мен билан суҳбатлашиб туради ва дарвозабон билан юзма-юз бўлганда қандай ҳаракат қилса, осонроқ гол уриш мумкинлигини айтади. Кеча шундай вазиятда кўнглим хотиржам эди ва Модричнинг маҳоратли узатмаси туфайли гол уришга муваффақ бўлдим", – деди Винисиус.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" чемпионатнинг дастлабки икки ўйинини ғалаба билан бошлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар