Винисиус бир ўзи "Челси" ҳужумидан фаолроқ ва фойдалироқ эди

Omonjon To`xtamirzayev
13 апр 2023, 15:18
"Реал" вингери Винисиус Жуниор ЕЧЛ чорак финали доирасидаги баҳсда ҳужумдаги ҳаракатлар сони бўйича "Челси" футболчиларининг умумий натижасидан яхшироқ натижа қайд этди.

Бразилиялик бир ўзи 4 та голли вазият яратди, "кўклар"нинг умумий натижаси 3 та. Шунингдек, Винисиус рақиб жарима майдончасида тўп билан 19 марта муомалада бўлди, "Челси" футболчилари эса — бор йўғи 10 марта.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўз уйида "Челси"ни мағлубиятга (2:0) учратди. Жавоб баҳси эса кейинги ҳафта Лондонда бўлиб ўтади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca