«Вильярреал»га Пато керак

Narzulla Saydullayev
24 июл 2016
«Коринтианс» ҳужумчиси Алешандре Пато «Вильярреал»га ўтиши мумкин.

Испан клуби 26 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида иш олиб бормоқда. Патонинг «Коринтианс» билан шартномаси 2016 йил 31 декабрида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Пато «Челси»да ижарада ўтказганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com