

27 ёшли италиялик футболчи "Вильярреал" билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Испан клуби Де Шильога жароҳат олган Альберто Моренонинг ўринбосари сифатида қарамоқда ва ўйинчи борасида "Ювентус" билан алоқага чиқди.
Де Шильонинг туринликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



