"Вильярреал" янги бош мураббийи номини эълон қилди

Nozimov Nig'monxo'ja
14 ноя 2023, 09:02
"Вильярреал" ўзига янги бош мураббий топди.

"Сариқ сувости кемаси" Марселино Гарсия Тораль билан шартнома имзолади. 58 ёшли мутахассис жамоа билан 2026 йилнинг ёзига қадар бўлган мўлжалланган шартномани имзолади. 

Марселино испан клуби учун бегона эмас. У 2013-2016 йиллар оралиғида "Вильярреал"нинг бош мураббийи бўлган. 

"Вильярреал" айни вақтда Ла Лигада 12-турдан сўнг 14-поғонада кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com