

"Вильярреал" Испаниянинг Вильярреал шаҳрида ташкил топган, у ерда 51 минг атрофидаги аҳоли истиқомат қилади.
Вильярреал - еврокубокда жамоаси ғолиб чиққан энг кам аҳолига эга шаҳар.
Бундан олдинги рекорд Мехеленга тегишли эди - шаҳар номи билан аталувчи клуб 1988 йилда кубок эгалари Кубогини ютган. Ўша пайтда Бельгия шаҳарида 75 минг атрофида инсон яшаган, ҳозир - 86 минг атрофида.



