Виллиан & Марсьяль?

Mirjalol Normatov
6 май 2018, 14:10
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ўзаро футболчи алмашишлари мумкин.

"Todomercadoweb" хабарига кўра, манкунианликлар "Челси" ярим ҳимоячиси Виллианни ўз сафида кўришни исташмоқда ва шу боисдан Антони Марсьялни Лондон жамоасига бериб юборишга тайёр. Олдинроқ бразилиялик футболчининг трансфер нархи 90 млн евро бўлиши айтилганди.

Виллиан бу мавсумда АПЛ доирасида 33 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Todomercadoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›