Виллиан: "Эндиликда мен Британия фуқаросиман"
21 фев 2020 17:47
Янгиликлар
Виллиан: "Эндиликда мен Британия фуқаросиман"
Бразилиялик шунингдек Британия фуқаролиги билан мақтанди.
"Мен "Челси"да 6 йилдан ошиқ вақт мобайнида тўп тепяпман ва тўғрисини айтсам бу ерда жуда ҳам бахтлиман.
Агар хотинимдан қолиш ҳақида фикрини сўрасангиз йўқ деб айтади, қизларим ҳам шундай. Албатта, Бразилия бор. У ерда бизнинг уйимиз бор ва маданиятимиз ҳам. Биз у ерга борганимизда, қариндошлар ва оиламизни кўрганда доим хурсанд бўламиз, аммо Лондон - менинг иккинчи уйим.
Умуман олганда мен яқинда Британия фуқаролиги учун имтиҳондан ўтдим. Тўғриси, бу қийин бўлди. Қисқаси, бу Британия тарихидан имтиҳон. Ҳатто менинг дўстларим ҳам билмайдиган қийин саволлар бўлди.
Мен учун бошида иккита имтиҳон муваффақиятсиз тугади, учинчисида ўхшади. Энди мен Британия фуқаросиман. Шундай экан, Лондон - мен қолишни хоҳлайдиган жой. Менинг оилам ва черковим шу ерда. Қизларим ҳам шу ерда катта бўлишларини хоҳлайман", - дейди Виллиан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар