Виллиан "Челси"га қайтмоқчи

Mirjalol Normatov
25 май 2021
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, 32 ёшли футболчи "Челси"га қайтишни истамоқда. У "Арсенал"га ўтганидан мамнун эмас. Ундан ташқари, Виллианга Европа ва Осиёнинг топ-клубларидан ташқари, "Интер Майами" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Виллианнинг "канонирлар" билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади. У ушбу мавсумда "Арсенал" таркибида 37 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports