

"Ўйин қизиқарли ва қийин ўтади. Уларда кучли футболчилар бор ва биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак. Турнирни яхши бошлаб, 3 очкога эга бўлмоқчимиз. Кетма-кет 5та ғалабага эришдик. Бу мавсум кўп нарсага қодирмиз ва бу ўйинимиз билан соврин юта оламиз. Старт омадли бўлишини, кубок қўлга киритишни истаймиз.
"Челси" футболчиси эканлигимдан жуда хурсандман. Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун шараф. "Челси"да бахтлиман. Доимо "аристократлар" сафида тўп тепишни истаганман ва энди Маурицио Сарри қўл остида умуман бошқача ўйин кўрсатяпмиз. Мен футболдан шунчаки роҳат олиб, "Челси" шарафини ҳимоя қилмоқчиман" - дейди хавбек.



