

“У жамоада қолади деб умид қиламан. Аммо футболда ҳар доим ҳам нималар бўлишини олдиндан билмайсан. Менимча, у ҳам фақат “Челси” ҳақида ўйламоқда ва шу ерда ўйнашни хоҳлайди. Мавсум якунлангач у қандай ҳолатда эканлигини айтиши мумкин. Унинг кетиши ҳақида ҳеч нарса билмайман, шундай экан унинг қолишига умид қиламан”,—дейди Виллиан.
Аввалроқ Азарнинг ёзги трансферлар вақтида “Реал”га ўтишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.



