Виллиан: "Арсенал"да кўника олмадим"

Alisher
29 сен 2021
"Коринтианс"га қайтган бразилиялик вингери Виллиан Лондоннинг "Арсенал" клубидаги даври ҳақида гапирди.

"Арсенал"даги йилим оғир кечди. Мен ҳақиқатдан ҳам клубда мослаша олмадим. У ерда бахтли эмас эдим.

Тушунарли бўлиши учун - клуб менинг кетишимни хоҳламади. Мен ўзим кетишни хоҳладим. Мен ўз ҳисларимни ва бахтсиз эканлигимни тушунтирдим.

Мен ўйнай оладиган бошқа вариантларни кўришни хоҳлашимни айтдим. Ҳаётда пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор. Қувонч, бахт, дунё ва мустаҳкам оила. Мен учун энг асосийси шулар", - дейди Виллиан.

Виллиан "Арсенал" сафида 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: BT Sport