Виллаш-Боаш: “Мен АПЛга қайтмайман”
27 апр 2020 22:58
Янгиликлар
Виллаш-Боаш: “Мен АПЛга қайтмайман”
“Марсел” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг айтишича, у бундан буён Англия премьер лигаси клубларини бошқармас экан.
“Мен у ерга қайтмайман. АПЛ катта инвестициялар жалб этилган, кучли футболчилар ва жамоалар жой олган биринчилик. Аммо менга ўзгача фалсафага эга лига ёқади. Бу Англия чемпионати эмас”, деди Виллаш-Боаш Renascenca радиосига берган интервьюси чоғида.
42 ёшли португалиялик мураббий ўз вақтида “Челси”(2011-2012) ва “Тоттенҳэм” (2012-2013) жамоаларини бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар