UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  1 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп"

Теглар :  Виктор Жалилов
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов "Машъал" билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ғалаба қозондик. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз энди иш бошладик. Аввало футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Ким қандай кучга эга эканлигини билишимиз лозим. Қайси чизиқ мени кўпроқ ҳавотирга солаётгани ҳақида гапириш қийин. Агарда Бангладешдаги иштирокни таҳлил қиладиган бўлсак, унда кўпроқ ҳужум чизиғимизда муаммолар борлиги билинади. Ўша мусобақада ҳужум чизиғимизда камчиликлар кузатилганди. Бу борада ҳали ишлар олиб борамиз. Замонавий футболда гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратиш зарур. Ҳозирги йиғинда жуда кўплаб янги футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Бу йиғин орқали уларнинг имкониятларини яхши таҳлил қилиб чиқсак бўлади. Лекин ҳали олдинда яна ўйинлар бор. Шу боис ҳозирдан бир нима дейиш қийин. 20 июлда яна йиғин ўтказилади ва ўшанда олимпия терма жамоасининг асосий футболчилари чақирилади. ҳозирги йиғинда қатнашаётган футболчилар ўзларини кўрсатиб, асосий жамоага лойиқ эканликларини исботлашлари лозим. Бу борада уларда имконият бор", - дейди Виктор Романович.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика