

Record нашри хабарига кўра, Вальдес фаолиятини Португалиянинг "Порту" клубида давом эттириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ дарвозабонга "Спортинг" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқишганди. Айни пайтда "Порту"да испаниялик яна бир дарвозабон Икер Касильяс фаолият олиб бормоқда.



