Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди
26 фев 21:22
Янгиликлар
Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди
Виктор Осимхен "Наполи" билан трансфер суммаси борасида келиша олса, "Манчестер Юнайтед"га ўтишини интиқлик билан кутмоқда.
Аввалроқ, ОАВда "Манчестер Юнайтед" футболчи учун 70 млн евро тўлашга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айнан шу сумма ҳужумчи ва "Наполи" ўртасидаги келишувда шу йилнинг ёзида фаоллашадиган товон пули сифатида кўрсатилган.
2024 йилнинг ёзида Виктор Осимхен "Наполи"ни тарк этиб, "Галатасарой"га ижара асосида ўтганди. Нигериялик футболчи жорий мавсум турк жамоаси сафида 26 та ўйин ўтказиб, 20та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар