Виктор Кумиков: "Иккала жамоанинг ўйини менга ёқмади"
28 май 2017 08:31
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Иккала жамоанинг ўйини менга ёқмади"
"Шўртан" - "Олмалиқ" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.
"Иккала жамоанинг ўйини менга ёқмади. Шунчаки ғалаба қозонганимиздан хурсандман холос. Ким гол урса ўша жамоа ғолиб бўларди, бизга омад кулиб боқди.
Футболчилар жуда секин ҳаракатланишди. Ёрқин футбол кўрганим йўқ.
Бугун тартибли ҳимояланиш ва ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Ҳавонинг иссиқлиги албатта таъсир қилмай қолмади. У хатто мухлисларга ҳам таъсир қилмоқда, футболчиларнику айтмаса ҳам бўлади", - дейди Виктор Кумиков.
Фаҳриддин Чориев ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар