UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  49 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Йигитлар бугунги ғалабани Одил Аҳмедовга бағишлашди"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (2:1) учрашувидан кейин "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Машъал" жамоасига қарши ўйнаш ҳамма жамоаларга қийин бўлмоқда. Уларга қарши шунчаки ўйин ўтказганимизни эслолмайман. "Машъал"да ишлаб, "Навбаҳор"га қарши ўйнаганимизда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Бугун омад биз томонимизда бўлди. Ўтган йили ушбу жамоага иккита ўйинни бой бергандик, шу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандман. Йигитларга матонат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Аббосжон Ғуломов ўйиннинг сўнгги дақиқаларини жароҳат билан ўтказди. Асосийси, учрашувни ғалаба билан якунлашни уддаладик.

- Жисмоний тайёргарлигимизда ижобий ҳолат кузатилмоқда. Аниқ маълумотларни ҳозир алоҳида келтириб ўтмайман. Иван Соловьёв бугунги ўйинга жароҳат билан тушди. "Насаф"га қарши кечган ўртоқлик учрашувида уни майдонга туширмагандик, бугунги ўйинга асрагандик. Бугун эса укол билан майдонга тушди, ўйнашни ўзи хоҳлади. Жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда, психологик томондан ҳисобни сақлаб қолишга интилади.

- Бугунги рақибимизни яхшилаб ўргангандик. Видеотаҳлиллардан ташқари, статистик маълумотларига ҳам эътибор қаратдик. Бугун рақиб уч ҳужумчи билан ўйнаган бўлсада, улардан кам ҳужум уюштирмадик. Ҳамма гап ҳужумчининг майдонда нечталигида эмас.

- Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, йигитлар бугун ғалаба қозониб, ушбу ғалабани Одил Аҳмедовни қўллаб-қувватлашга бағишлашларини айтишди. Одилнинг термамизга яна фойдаси тегиши аниқ эди, лекин у миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини билдирди, - деди Виктор Жалилов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика