UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  1 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди, дея оламан. "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор"дан бири ғалаба қозонганда ҳам икки жамоага аламли мағлубият бўларди. Рақиб бизга қараганда ғалабага яқинроқ эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз маҳоратини намойиш қилди. У ажойиб ўйин кўрсатди. Майдон эгалари тўпни ва ўйинни назорат қилди. Шунга қарамай бизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик,- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор"да ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликда муаммо бордек кўринмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатаётгани йўқ. Захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов ҳам алмаштирилди...
- Бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс топилмади. Барча футболчиларнинг тайёргарлиги бир хилда эмас. Шу жумладан, Баҳром Абдураҳимовда ҳам. Бундай баҳсларда ҳужумда вазиятлар кам бўлади. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Шунингдек рақиб қай даражада ўйнашга имконият беришини ҳисобга олиш керак. Абдураҳимов ва Маҳмудхожиев тетик футболчилар эди. Ушбу футболчилар ёрдамида ўйинни кучайтиришни ўйлагандик.

- Легионерлар қанчалик ўзларини оқлашмоқда? 
- Иван катта маҳоратга эга футболчи. Балки ҳар доим ҳам ўйини қовушмас, лекин айтганларимизни тўғри бажаради. Паншанбе ҳақида ҳам худди шу фикрни билдиришим мумкин. Улар асосий таркибда ўйнашяптими, демак улар шунга лойиқ. Путинчанин оилавий сабаблар туфайли ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Иккинчи даврада унинг ўрнига бошқа ўйинчи харид қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга ким муносиб бўлса ўша ўйнайди. Футболчиларни бирор жабҳада айбдор ҳам қилмоқчи эмасман.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика