UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Виктор Жалилов: "Жамоа сафарда дуранг ўйнаб уйда ғалаба қозонаверса, балки чемпион бўлиши ҳам мумкин" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Жамоа сафарда дуранг ўйнаб уйда ғалаба қозонаверса, балки чемпион бўлиши ҳам мумкин"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор"(2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиндаги темп, натижа барчаси юқори бўлди. Натижа адолатли, деб ўйлайман. Биз ҳам ғалабага яқин эдик. "Металлург" эса ўз вазиятларидан фойдаланди. Кўп ҳужумлар ташкил қилди",- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор" 0:2 ҳисобида ортда бораётиб якунда 2та гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Жамоага нима туртки бўлди?

- Футболчиларда куч, хоҳиш ва характер бор. Тўғри жамоамиз жисмоний томондан ҳали тўлиқ тайёр эмасди. Лекин шунга қарамасдан ҳисобни тенглаштира олишди. Бунда футболчиларнинг маҳорати ҳам муҳим рол ўйнади. Вазиятларни яратиш ва голга айлантиришда яхши ҳаракат қилишди. Футболчиларим яна гол уришлари мумкин эди. 

- Мураббий сифатида кучли рақиб майдонида қўлга киритилган дурангдан кўнглингиз тўлдими?

-  Қайсидир маънода қониқмадим. Сўнгги 25 дақиқаликда устунликка эга бўлдик. Яхши ҳужумлар уюштрилди. Иккита гол урилди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Тақвим бўйича сафарда дуранг ўйнаб, уйда ғалаба қозонилса жамоа чемпион бўлиши мумкин.

- Юқори ўринлар учун курашаётган жамоага 10та ўйинда 9та гол уриш кам эмасми?

- Биринчидан мен нечта гол урганимизни санамадим. Мен кўпроқ ҳужумларимиз сонига қарайман. Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди. Ҳужумда муаммоларимиз борлиги кўриниб турибди. Статистикага қарасак сўнгги учта ўйинда 6та гол урибмиз. Қолган жамоалар ҳам қараб тураётгани йўқ. Ишлашда давом этамиз.

- Кейинги турда водий дербисида "Андижон"га қарши майдонга чиқасизлар. Бу рақиб ҳақида фикрингиз...

- Кўраётганингиздек ҳар бир ўйин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Осон учрашув йўқ. Хоҳ у пастки ўриндаги, хоҳ юқори ўриндаги жамоага қарши ҳақиқий кураш кечяпти. Шундай ўйинлар кўпайса футболимиз ўсади. Майдонда кўпроқ сифатли футболчилар ўйнаши тарафдориман. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика