UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугун ҳеч бир жамоа ғалабага лойиқ эмасди, шекилли"

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.



- Ўзларинг гувоҳсизлар, шиддатли ўйин бўлди. Ҳар бир жамоа хато қилмасликка ҳаракат қилди. Чунки бу каби ўйинларда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Битта голни улар урди, битта голга биз муаллифлик қилдик. Бугун кимдир хатога йўл қўйганида мағлубиятга учраши аниқ эди. Назаримда бугунги натижа ҳаққоний бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп эди. Афтидан, бугун ҳеч бир томон ғалабага лойиқ эмасди, шекилли, - деди Виктор Жалилов.

- Нега бошқа дарвозабонлар хизматидан фойдаланмаяпсиз?


- Асосий дарвозабонимиз Ўткир Юсупов ҳисобланади. Давроновни захира посбони сифатида жалб қилганмиз. Кубок ўйинларида уни синаб кўрмоқчи эдик, лекин унда бармоғидан олган жароҳат бор эди. Ҳозир ҳам уни таркибга жалб этиш сўроқ остида, лекин таваккал қилиб қайдномага киритдик. Раҳимжон асосий таркиб билан доимо машғулотларда қатнашиб келмоқда.

- “Машъал” клуби томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан кўнглингиз тўлдими?


- "Машъал" жамоасига яратиб берилган шароит учун миннатдорчилик билдираман. Транспортдан тортиб то майдонгача жуда яхши ташкил қилиб беришди. Ҳаммаси аъло даражада бўлди.


- Забиҳилло Ўринбоев яхши ўйнаб турганди, уни нега ўзгартирдингиз?


- Ўринбоев чарчаб қолгандек кўринди, шу сабаб уни алмаштирдик. Ҳужум чизиғини кучайтириш асосий мақсадимиз эди. Шунинг учун майдонга янги кучларни ташладик. Хавфли впзиятларимиз кўп бўлди, лекин юзага келган вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

- “Навбаҳор” бугун очко олдими ёки йўқотдими?

- Такрор айтаман, дуранг адолатли натижа. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эмас эди.


- Ўз вақтида “Машъал”да ишлагансиз. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?


- Ўтган даврдаги "Машъал" таркиби анча кучлироқ эди. Чунки таркибда тажрибали ўйинчилар жам бўлганди. Масалан Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Дилавер Ваниев сингари футболчилар таркибда бор эди. Ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас, лекин ўша даврдаги таркиб жуда юқори савияда ўйин намойиш этганди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика