Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг охирги дақиқаларида меҳмонлар учинчи голни ҳам уришди. Аммо ҳакамлар ўйин қоидаси бузилгани учун голни инобатга олмади. Қуйида "Қўқон-1912" матбуот хизмати томонидан тақдим этилган видеони томоша қилинг.