Видалнинг "Интер"даги келажаги маълум бўлди

Mirjalol Normatov
11 мар 2022, 23:30
"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзда жамоадан кетади.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, чилилик футболчи жамоа бош мураббийининг режаларига кирмаяпти. Шу сабабли Видаль эркин агент сифатида жамоадан кетишга қарши эмас.

Ушбу мавсумда 34 ёшли хавбек барча турнирларда 31 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси ушбу мавсумда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira