Видаль: "Левандовски ва Мессини солиштириб бўлмайди"

Mirjalol Normatov
14 авг 2020, 00:55
"Барселона" хавбеки Артуро Видалнинг фикрига кўра, ҳужумчилар Лео Месси ҳамда Роберт Левандовскини бир-бирига солиштириб бўлмайди.

"Левандовски - ўз ишининг устаси. У феноменал форвард ва доимо хавфли. У билан икки мавсум ўйнадим ва қандайлигини кўрдим. Унинг машғулотларда ишлашини кўриб, хайратландим. Бироқ у ва Мессини тенглаштириш ноўрин. Балки Роберт дунёнинг энг зўр ҳужумчисидир. Месси эса ўзга дунё. Лео бошқа сайёрадан келгандек", - деди Видаль.

"Барселона" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 август тунида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›