Видаль "Интер"га ўтишни истамади

Aslanov Jasurbek
6 июл 2017
"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Мюнхен жамоасида қолади.

Чилиликнинг шартномаси 2019 йилда якунига етади, бироқ Германия чемпиони раҳбарияти келишувни 2021 йилгача узайтиришга тайёр. Артуро Видалнинг маоши 20%га оширилади. Янги шартномадан сўнг футболчининг йиллик маоши 15 млн. еврога етади.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли Видалга "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар ярим ҳимоячи учун 60 млн. доллар тўлашга тайёр, бироқ футболчи клубини ўзгартирмоқчи эмас, чунки у олдинроқ "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mercurio