

Миланнинг "Интер" клуби ўйинчиси таклиф олди, аммо шу заҳоти унга рад жавобини берди. Ўйинчи МЛСга йўл олмоқчи эмас ва фаолиятини "нерадзуррилар" сафида давом эттирмоқчи.
Артуро ўтган мавсум "Интер" билан А Серия ғолибига айланди.
34 ёшли чилилик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



