Видаль "Интер" билан келишувини бекор қиладими?

Sherzod Nurmatov
22 май 2022
"Интер"нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзда Милан клубини тарк этиши мумкин, дея хабар қилди журналист Николо Скира.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ҳозирда ярим ҳимоячига "нерадзурри" сафини бепул тарк этиш имконини берадиган келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, 35 ёшли чилилик футболчининг олдида "Фламенго" клубидан тушган икки йиллик шартнома таклифи бор.

Видаль жорий мавсумда  А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голда ассистент вазифасини бажарди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira