Видаль фаолиятини Россияда давом эттиради

Mirjalol Normatov
7 июн 2021, 23:15
Ярим ҳимоячи Артуро Видаль "Интер"ни тарк этиши кутилмоқда.

"InterLive" хабарига кўра, клубдагилар футболчининг ўйинларидан мамнун эмас, унинг кетишига йиллик 8 млн евролик маоши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

34 ёшли чилиликка "Зенит" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Питерликлар футболчига йилига 4 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Ўтган мавсумда "Интер" билан чемпионликка эришган Видаль А Серияда 23 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: InterLive