Видаль: "Браво билан дўст бўлмаганман ва бўлмайман ҳам"

Mirjalol Normatov
12 сен 2020, 15:45
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Манчестер Сити"даги терма жамоадоши Клаудио Браво билан дўст эмаслигини айтди.

"Машғулотларда муаммолар келтириб чиқармаслик мақсадида доимо у билан бошқа жойда шуғулланганмиз. Шу боисдан у бор эътиборини термага қаратарди. Браво билан ҳеч қачон дўст бўлмаганмиз ва бўлмаймиз ҳам. Лекин миллий терма барчасидан муҳим", - деди Видаль.

Чили термаси ЖЧ-2018га чиқа олмаганида Клаудио Бравонинг рафиқаси терма футболчиларини айблаган ва Видални термага панжа ортидан қарашини гапирганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal