

"Sport.es" хабарига кўра, "Барселона" чилилик футболчи билан музокараларни бир ҳафта олдин бошлаб юборган ва футболчи билан келишиб ҳам қўйган. Каталонияликлар уни ўз сафига қўшиб олиш учун 30 млн евро тўлайди.
У яқин вақтларда жамоада тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Барселонага учиб кетади. Олдинроқ 31 ёшли хавбек "Интер" билан келишиб қўйгани борасида маълумотлар тарқаганди.



